Саккиз ойда Ўзбекистон 40 давлатга қарийб 79 минг тонна узум экспорт қилди

21:33 23 Сентябр 2021 Иқтисодиёт
896 0

Архив сурат

2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 40 та хорижий давлатларга узум экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси томонидан маълум қилинди. 

Қайд этилишича, ўтган 8 ой мобайнида давлатимиз Россияга 29,3 минг, Қозоғистонга 23,3 минг, Қирғиз Республикасига 8,8 минг, Хитойга 5,1 минг, Туркияга 2,3 минг, Саудия Арабистонига 1,8 минг, Украинага 1,7 минг, Беларусга 1,2 минг, Ироққа 943,3, Германияга 746,3 Озарбайжонга 683,8 тонна узум етказиб берган.

Ушбу мамлакатлар Ўзбекистон энг кўп узум харид қилган давлатлар рўйхатидан жой олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?