"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати болалар нигоҳида” шиори остида онлайн расмлар танлови ўтказилади

«Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Навоий вилоят бўлими «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати болалар нигоҳида” шиори остида онлайн расмлар танловини эълон қилди. Бу ҳақда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди матбуот хизмати хабар берди.
Танловга юборилган расмларда саховатпеша инсонлар ва ташкилотларнинг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва пул маблағларини тарқатиш жараёнлари акс этиши керак.
Танлов 7-12 ҳамда 13-18 ёш тоифасидаги болалар ўртасида бўлиб ўтади. Ғолиб «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан телевизор билан тақдирланади.
Расмлар танлови учун ижодий ишлар 30 сентябрга қадар қабул қилинади. Ғолибларни тақдирлаш маросими эса 20 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг