Сайёрамизда қанча одам вакцина олгани маълум қилинди

18:27 25 Август 2021 Дунё
729 0

Фото: AP

Дунёда коронавирусга қарши эмлашлар сони 5 млрд ошди. Айни пайтда Хитой 1,96, Ҳиндистонда 0,59 млрд.дан ортиқ вакцина қўлланилган.

Расмий статистикаларга кўра, Мальта, Исландия, Португалия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Сейшел оролларида аҳолининг 75 фоиздан ортиғи ҳеч бўлмаганда вакцинанинг битта компоненти эмланган.

АҚШда эса аҳолининг 71 фоизи ёки 0,36 миллиард киши битта компонент билан эмланган. Мамлакат президенти Жо Байденнинг таъкидлашича, бу камида 100 мингдан ортиқ одамларнинг ҳаётини сақлаб қолинди деганидир.

Олдинроқ, АҚШ дунё мамлакатларига 110 миллион дозага яқин коронавирусга қарши вакциналарни беғараз тақдим этгани, шундан 23 миллион доза Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига берилгани маълум қилинган эди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, эмлаш тадбирлари самараси ўлароқ айрим мамлакатларда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашмоқда.

Вакцинация тадбирлари Ўзбекистонда ҳам фаол олиб борилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 25 августга қадар юртимизда 1 517 199 нафар одам коронавирусга қарши тўлиқ эмлаб бўлинган. Жами қўлланилган вакциналар сони эса 12 959 828 дозани ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?