Сайловлар очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилмоқда

20:56 18 Май 2022 Жамият
472 0

Фото: Халқ сўзи

Хабарингиз бор, шу кунларда республикамиз бўйлаб фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бўлиб ўтмоқда.

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги «Гўзалкент» маҳалла фуқаролар йиғинида 4584 нафар аҳоли яшайди. Навбатдаги маҳалла раиси сайловида 391 нафар, яъни сайловчиларнинг 12 фоиз вакиллари қатнашди.

Намунали тарзда ташкил этилган сайлов жараёни кўтаринки руҳда давом этди. Тадбир иштирокчиларини «Гўзалкент» маҳалла фуқаролар йиғини раислигига номзодлари кўрсатилган Ҳимматжон Атамуродов ва Ҳусниддин Худойбердиев ўзларининг сайловолди дастурлари билан таништирди.

Шундан сўнг овоз бериш жараёни бошланди. Унда 75 фоиз овоз тўплаган Ҳусниддин Худойбердиев «Гўзалкент» маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайланди.

Ушбу жараёнда Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров сўзга чиқиб, сайловлар очиқ ва шаффоф ўтказилаётгани, бугунги кунда аҳоли ўз ҳудудида сайланадиган муносиб номзодга овоз бераётганини таъкидлади.

Оқдарё туманидаги «Гўзалкент» МФЙдаги сайлов жараёнида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда сайловни ташкил этишга кўмаклашувчи республика ва вилоят комиссиялари аъзолари иштирок этди.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер