Сайловда қатнашиш учун 21 та халқаро ташкилотга таклифнома юборилган — МСК доимий аъзоси Г. Раҳимова

16:31 14 Сентябр 2021 Сиёсат
281 0

Марказий сайлов комиссияси томонидан ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун 21 та халқаро ташкилотга таклифномалар юборилган.

Бу ҳақда МСК томонидан ўтказилаётган навбатдаги мажлисда маълум қилинди.

“Жумладан, ЕХҲТнинг Парламент Ассамблеяси ва Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциациясига, 27 та хорижий мамлакатлар сайлов органлари ва 47 та давлатдан 223 нафар кузатувчиларга таклифномалар юборилди” — дейди МСК доимий аъзоси Г. Раҳимова.

Сайлов кампаниясига старт берилган кундан бошлаб бугунги кунгача Марказий сайлов комиссияси томонидан 12 нафар Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюроси Сайловларни кузатиш Миссиясининг 12 нафар асосий гуруҳ вакили аккредитациядан ўтказилди.

“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?