Сайлов: хорижий давлатлардан 785 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтказилди

19:01 03 Июль 2023 Сиёсат
492 0

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар, Президент сайловида халқаро ташкилотлардан ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчиларни ҳамда ОАВ вакилларини аккредитация қилишга доир масалалар кўриб чиқилди.

Мажлисда сайловга тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар бўйича кўрилган чоралар комиссия аъзолари томонидан муҳокама этилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Қайд этиш жоизки, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган барча мурожаатларга Марказий сайлов комиссияси томонидан қонунчилик ҳужжатларига асосланган ҳолда, ўз вақтида жавоб қайтарилмоқда ҳамда ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолдирилмаяпти.

Мажлисда Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан ЕХҲТ ДИИҲБ, Бутун жаҳон сайлов органлари ассоциацияси, МДҲ, Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси каби ташкилотлар ҳамда бир қатор хорижий давлатлардан жами 401 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтказилди.

Шунингдек, Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижаларига кўра, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг 35 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди ва бу ҳақда қарор қабул қилинди.

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида аккердитациядан ўтган халқаро ташкилотлардан ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчиларнинг умумий сони 785 нафарни, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг умумий сони 1 292 нафарни ташкил этмоқда.

“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер