Сайлов ҳуқуқига эга фуқароларнинг сиёсий иродасини тўлиқ сайлов жараёнида акс эттиришга хизмат қилади — депутат

12:28 10 Октябр 2023 Сиёсат
159 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилмоқда.

Айрим депутатлар ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Санжар Ҳамидуллаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

— Пропорционал тизим бу янги илғор демократик тажриба бўлиб, дунёнинг кўплаб етук давлатлари интенсив, сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига хизмат қилган ва ўзининг самарадорлигини тажрибасини ҳаётда кўрсатган.

Ушбу тизимни афзаллиги сайлов ҳуқуқига эга бўлган фуқароларни сиёсий иродасини тўлиқ сайлов жараёнида акс эттиришга хизмат қилади. Яъни, сайловда нафақат ютиб чиққан партия ўз дастурини амалга оширишга мандат олади, балки бошқа партияларни ҳам илгари сурган ғояларини парламент орқали ҳаётга татбиқ этишга имконият беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?