Сайилларда қувонч ва завқ ҳукмрон

14:35 22 Март 2019 Жамият
1051 0

Иллюстратив фото

Қорақалпоғистон Республикаси. Оролбўйининг шаҳару қишлоқларида айёмга бағишланган театрлаштирилган томошалар давом этмоқда. Шуманай, Қораўзак, Кегейли, Тўрткўл, Элликқалъа, Чимбой, Қўнғирот туманларининг диққатга сазовор жойларидан тортиб, энг чекка ҳудудларгача сайил иштирокчилари билан гавжум.

— Маҳалламизда 5 минг 600 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади, — дейди “Навбаҳор” МФЙ оқсоқоли А. Еримбетов. — Наврўз сабаб ёшу кекса тадбирларда фаол қатнашяпти. Бу навқирон авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этади.

Байрам муносабати билан кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди, нуроний отахону онахонларга совға-саломлар улашилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?