Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказди

13:24 15 Май 2024 Сиёсат
349 0

Шу йилнинг 14 май куни Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳамда Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Хабарда қайд этилишича, мулоқот давомида мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама алоқалар, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама марказида бўлган.

Шунингдек, томонлар инглиз тилини ўқитиш дастурларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер