Садир Жапаров Танзила Норбоева билан учрашди

17:41 12 Март 2021 Сиёсат
711 0

2021 йил 12 март куни Қирғизистон раҳбарининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоеванинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар берди.

Музокараларда томонлар икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, шу жумладан, парламент даражасидаги масалаларни муҳокама қилдилар.

Парламент аъзолари ўртасидаги яқин муносабатлар кўп соҳаларда, жумладан, минтақавий алоқаларни ривожлантиришдаги ҳамкорликни фаоллаштиришда ўзига хос омил сифатида катта ўрин тутади.

Томонлар икки мамлакат парламенти аъзолари ўртасида барча даражалардаги алоқаларни фаоллаштириш ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон парламентлари раҳбарларининг ўзаро ташрифларни амалга ошириш амалиётини давом эттиришдан манфаатдорлигини билдирдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?