Садир Жапаров Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамасини истеъфога чиқариб юборди

18:16 12 Октябр 2021 Дунё
590 0

Архив сурат

У бир кун олдин бу ваколат президентга берилиши ҳақидаги қонунни имзолаган эди 

Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров Вазирлар Маҳкамасининг истеъфоси тўғрисидаги фармонга имзо чеккан. Бу 24.kg хабар бермоқда.

Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллангунча олдинги таркиб вазифасини бажаришда давом этади.

"AKIpress"нинг ёзишича, Жапаров аллақачон ҳукуматнинг янги аъзоларини парламентга таклиф қилган. Унга кўра, давлат раҳбари Бош вазир лавозимига Акилбек Жапаров номзодини илгари сурган. Акилбек Жапаров шу пайтгача Бош вазир ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири лавозимида ишлаган.

11 октябрь куни Садир Жапаров «Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонунга имзо чеккан эди. Ушбу ҳужжатда президентнинг ваколатлари бир қатор кенгайтирилган. Хусусан, қонунга Жапаров ташаббуси билан Бош вазир ва ҳукуматни истеъфога чиқариш ваколати президентга берилишини киритилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?