Сабзи 4 мингдан 12 минггача: Статқўм бозордаги нарх-навони эълон қилди

09:47 25 Июнь 2021 Иқтисодиёт
613 0

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

2021 йил 23 июнь ҳолатига кўра, суякли мол гўшти (1 кг) 45000 – 68000 сўм, қўй гўшти (1 кг) 50000 – 80000 сўм, картошка (1 кг) 1500 – 6000 сўм, пиёз (1 кг) 800 – 3500 сўм, сабзи (1 кг) 4000 – 12000 сўмгача. 

Тухум (10 дона) ➖ 5000 – 14000 сўм;

Гуруч (1 кг) ➖ 5000 – 18000 сўм;

Ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 14000 – 24000 сўм;

Шакар (1 кг) ➖ 7300 – 9000 сўм.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?