Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев Осиё чемпионатини ўтказиб юборади

20:05 20 Сентябр 2022 Спорт
956 0

2022 йилнинг 8-16 октябрь кунлари Баҳрайнда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. 

Унда қитъамизнинг энг кучли полвонлари қатори ҳамюртларимиз ҳам медаллар учун кураш олиб боришади. Эътиборлиси, Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев Баҳрайнга борадиган таркибга киритилмаган. 

Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг маълум қилишича, ҳар икки полвонимиз декабрь ойида Колумбияда ўтадиган жаҳон чемпионатига якка тартибда тайёрланишади. 

6 октябрь куни жамоамиз қуйидаги таркибда Манамага йўл олади:

— -67 кг: Достон Ёқубов
— -73 кг: Адҳам Эргашев
— -81 кг: Оғабек Тўхтаев
— -81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
— -89 кг: Сарварбек Зафаржонов
— -89 кг: Ҳожиакбар Олимов
— -96 кг: Суннатилла Ўсаров
— -96 кг: Қурбонмурод Намозов
— -102 кг: Шарофиддин Амриддинов
— -49 кг: Жамила Панфилова
— -59 кг: Нигора Абдуллаева
— -76 кг: Нигора Сувонова
— -81 кг: Ригина Адашбоева
— -87 кг: Турсуной Жабборова.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?