Руҳиятга кучли таъсир қилувчи дорлар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Учтепа туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахсларни қўлга туширди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ш.Т. ва Д.Т. ушлаган.
Улар фуқаро А.А.га жами 10 қути «TAWON LIAR» номли дори воситасини 2,2 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг «Spark» русумли автотранспорт воситаси юк хонасидан 13 турдаги жами 1,482 минг дона инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болливуд юлдузи Мумбайдаги уйида пичоқлаб кетилди
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- ҲАМАС ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
- Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди
- Бир хум тилла топиб олинди. Ушбу хазинада Ғарбий Рим империяси императорининг суратлари туширилган 141 дона олтин танга бор
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг