Рубио Трампнинг дунёнинг энг нуфузли етакчиларидан бири билан учрашуви ҳақида маълум қилди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг учрашув ўтказиши эҳтимоли юқори, бироқ эҳтимолий музокараларнинг аниқ саналари ва жойи мувофиқлаштириш босқичида. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио маълум қилди.
«Иккала томон ҳам бунга жуда иштиёқманд. Менимча, бундай учрашувни ўтказиш имконияти жуда юқори. Биз, албатта, ҳар икки давлатга мос келадиган сана ва вақтни топамиз», — дейди дипломат.
Рубионинг аниқлик киритишича, давлат раҳбарлари ўртасидаги эҳтимолий музокаралар унинг Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувидан сўнг бўлиб ўтиши мумкин. Бу Трамп ва Си Цзиньпин ўртасида бўлиши мумкин бўлган саммитга муқаддима сифатида қаралмоқда.
Аввалроқ Марко Рубио ва Ван И Куала-Лумпурдаги Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСEАН) саммити доирасида музокара ўтказган эди. АҚШ дипломати учрашувни «жуда конструктив ва ижобий» деб баҳолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг