Россиянинг Украинада ядро қуролидан фойдаланиши НАТОга ҳужум бўлади

23:54 28 Сентябр 2022 Дунё
1682 0

Фото: РИА «Новости»

Россиянинг Украинада ядро қуролидан фойдаланиши НАТОга ҳужум ҳисобланади. Ушбу фикрларни Жанубий Каролина штати вакили демократ-сенатор Линдси Грэм АҚШ Сенатининг суд қўмитаси йиғилишида айтиб ўтди.

Грэмнинг фикрича, бундай сценарийда радиациявий ифлосланиш нафақат Украина ҳудудига, балки бутун Европага таъсир қилади.

«Агар [Россия Федерацияси Президенти] Владимир Путин ядро қуролидан фойдаланса, агар у Украинага қарши таҳдидини англаб етса, мен буни бутун НАТОга қилинган ҳужум сифатида баҳолаган бўлардим», дейди сенатор.

Сиёсатчининг фикрича, АҚШ Конгресси ва альянсдаги иттифоқчилар Россияга агар ядро қуролини қўлласа, «жаҳаннам» унинг устига тушишини англатишга ҳаракат қилиши керак.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер