Россиянинг Пенза вилоятида юз берган ЙТҲ оқибатида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

18:20 11 Январь 2024 Жамият
335 0

Шу йилнинг 11 январга ўтар кечаси Россиянинг Пенза вилояти Нижнеломовский туманида “Volvo“ русумли юк машинаси ҳамда ”JAC“ русумли минивен ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бунинг оқибатида Ўзбекистон фуқароси бўлган етти киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатланган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хабарига кўра, Қозон шаҳридаги Бош консулхона ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонаси вакиллари томонидан тан жароҳат олган фуқароларга ва марҳумларнинг жасадларини Ўзбекистонга жўнатишда керакли амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳодиса юзасидан Россия Жиноят Кодексининг 238-моддаси 3-банди (истеъмолчилар хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш талабига жавоб бермайдиган равишда хизмат кўрсатиш ва эҳтиётсизлик оқибатида икки ва ундан кўп одамларнинг ўлимига сабабчи бўлиш) асосида жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?