Россиянинг Иваново вилоятида Ўзбекистон Савдо уйи очилди

Россиянинг Иваново вилоятида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Савдо уйи очилди.
Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов, Иваново вилояти ҳукумати вакиллари, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти, шунингдек, мазкур вилоят ишбилармон доира вакиллари қатнашди.
Савдо уйи Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди. Унда «Made in Uzbekistan« ёрлиғи остидаги Ўзбекистон саноатининг кенг ассортиментидаги юқори сифатли ҳамда рақобатбардош маҳсулотлари тақдим этилади ва сотилади.
Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Асадов ўз маърузасида ушбу лойиҳани амалга оширишни икки мамлакат ҳукуматлари томонидан қўллаб-қувватланиши томонларнинг муштарак мақсади – барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароит яратиш, икки давлат экспорт-импорт бозорини диверсификация қилиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия тадбиркорлари ҳамда ишлаб чиқарувчилари учун бизнес имкониятларини кенгайтиришдан иборат эканини таъкидлади.
Иваново вилояти Савдо-саноат палатаси раҳбари Леонид Иванов ўз чиқишида Россия бозори Ўзбекистондан озиқ-овқат маҳсулотлари, тўқимачилик, ҳунармандчилик ва кулолчилик буюмларини импорт қилишдан доимо манфаатдор эканини билдирди. Шунингдек, Иваново вилоятида мамлакатимиз Савдо уйининг очилиши Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ривожида янги босқич бўлиши қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг