Россиялик иммунолог нафас қисилишини COVID-19’нинг энг хавфли аломати деб атади

09:48 06 Октябр 2021 Дунё
527 0

Россиялик аллерголог ва иммунолог Владимир Болибокнинг айтишича, таъм билишнинг йўқолиши COVID-19 инфекциясининг ажралмас аломати эмас. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар берди.

Шифокор тушунтирдики, коронавируснинг янги штаммлари тарқалганда, таъм билишнинг йўқолиши аввалгисига қараганда камроқ учрайди. Иситма ва йўтал ҳозир ҳам COVID-19 мавжудлигини кўрсатмайди.

Болибокнинг фикрича, текширувсиз ва махсус асбоб-ускуналарсиз касалликни аниқлашнинг энг осон усули – беморнинг нафас олишини тинглаш. Агар дам олган ҳолатда дақиқада 20 дан ортиқ нафас қисиш ҳолати бўлса, дарҳол шифокордан ёрдам сўраш керак. Иммунолог нафас қисилишини коронавируснинг энг хавфли аломати деб атади.

Агар одам хотиржам ўтирса, лекин тез-тез нафас олса, демак унинг ўпкасида бирор нарса нотўғри. Бу шошилинч равишда шифокорга мурожаат қилиш кераклигини кўрсатади.

Шунингдек, Роспотребнадзор нафас қисилишини коронавируснинг энг даҳшатли аломати деб атаган. Врачнинг қўшимча қилишича, касалликнинг барча асосий белгилари 2020 йилда кузатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?