Россиядаги Воронеж миграция марказининг Ўзбекистон фуқаросига қўполлик қилган ходими ишдан бўшатилди

18:55 09 Июль 2022 Жамият
716 0

Воронеж шаҳридаги миграция марказида ўзбекистонлик меҳнат мигранти билан юз берган ҳодиса юзасидан тегишли органларга мурожаат қилингани ҳақида маълумот берилган эди.

Ушбу мурожаат асосида Воронеж шаҳри ИИБ томонидан Миграция маркази ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили иштирокида суриштирув ишлари олиб борилди.

Маълум қилинишича, Миграция марказида ёлланма ишчи сифатида фаолият юритиб келган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер