Россиядаги ўзбек мигрантларининг иш ҳақлари ундириб берилди

11:01 14 Июль 2022 Жамият
272 0

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги вакили Чернорече қишлоғидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган «Китаев Валерий» корхонасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз мурожаатини ўрганди.

Маълум бўлишича, Хитой фуқароси бўлган корхона раҳбари Син Лю Сзн ўзбекистонлик ишчиларнинг ҳужжатларини олиб қўйиб, 2022 йил март ойидан бери иш ҳақларини бермасдан ишлатган.

Вакиллик аралашуви натижасида, 5 нафар юртдошимизнинг паспортлари олиб берилди ва 606 400 рубль (10 000 АҚШ долларидан ортиқ) иш ҳақлари ундириб берилди.

Шунингдек, иш берувчи вакиллари Россия Федерациясининг тегишли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари бўйича жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер