Россияда юртдошларимизнинг 923 минг рублдан ортиқ пули ундириб берилди

11:15 20 Июль 2022 Жамият
341 0

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасига 18 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳақ-ҳуқуқлари бузилаётганидан шикоят қилиб, мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, Тула шаҳридаги иш берувчи ва ишчилар ўртасида «воситачилик» билан шуғулланган фуқаро қурилиш объектида юртдошларимизни ишлатиб, иш ҳақини бермаган.

Агентликнинг Тула шаҳридаги вакили томонидан мазкур ҳолат ўрганилиб, юртдошларимизнинг 923 минг 764 рубль миқдоридаги пули «воситачи»дан ундириб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер