Россияда вафот этган ҳамюртимиз фойдасига «Крост Д» корхонасидан 500 минг рубль моддий ёрдам ундирилди

20:50 30 Июль 2022 Жамият
606 0

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Москва шаҳридаги «Крост Д» корхонасида ишлаётган фуқаро М.А. 26 июнь куни бахтсиз ҳодиса туфайли тан жароҳати олиб вафот этган ва жасади Ватанга қайтарилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси негизидаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ҳуқуқий кўмаклашиш марказига вафот этган фуқаронинг қайнотаси В.С. «Крост Д» корхонасидан моддий ёрдам ундириш мақсадида мурожаат қилди.

Фуқаро В.С.нинг аризасига кўра, «Крост Д» корхонаси билан олиб борилган музокаралар натижасида масала судгача томонлар ўртасида келишув билан якунланиб, фуқаро В.С.га 29 июль куни 500 минг рубль миқдорида моддий ёрдам ундириб берилиши таъминланди ва шунинг билан бирга Россия Федерациясининг Ижтимоий суғурта жамғармасига компенсация ундириш мақсадида мурожаат хати юборилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер