Россияда танасининг ярми куйган эркак Ўзбекистонга қайтарилди

18:30 16 Сентябр 2022 Жамият
578 0

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига андижонлик фуқаро Н.Н. Россия Федерациясининг Камчатка ўлкасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида танасининг ярми куйиб, шифохонага ётқизилгани ва даволаниш учун молиявий имконияти йўқлиги, Ўзбекистонга қайтишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Бош консулхона ҳамкорлигида ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган махсус шифокор ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер