Россияда Сурхондарё мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан чет элдаги ҳамюртларимиз ҳаёти акс эттирилган спектакль қўйилди

13:26 08 Август 2022 Маданият
659 0

Фото: «Дунё» Ахборот агентлиги.

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри жамоасининг Сибир федерал округи ҳудудига ижодий сафари ташкил этилгани ҳақида хабар бермоқда «Дунё» Ахборот агентлиги.

Томск шаҳрининг «Авангард» маданият уйида, Новосибирск шаҳридаги «Евроазия» концерт залида Сурхондарё ушбу жамоа санъаткорларининг саҳналаштирилган «Муҳаббатим – қисматим менинг» спектакли намойиш этилди.

Спектаклда чет элда доимий ва вақтинча яшаб келаётган ҳамюртларимизга оилаларнинг бахтли ҳаёт кечириши, фарзандларни тўғри тарбиялаш, оилани мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, оилани пароканда бўлишига олиб келадиган хато ва камчиликлар орқали вужудга келган қийинчиликлар саҳна кўринишлари воситасида ифода этилди.

Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри билан Новосибирск вилояти драма театри ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича икки томонлама меморандумлар имзолашга келишиб олинди.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонда инсон қадри ва халқ манфаати йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, хориждаги ватандошлар ва фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Очиқ мулоқот жараёнида ҳамюртларимиз ўзларини қизиқтирган барча саволларга муфассал жавоб олишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер