Россияда ўзбекистонлик фуқароларни алдаб юрган иш берувчи ҳибсга олинди

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Россия Федерациясининг Волгоград вилоятига ишлаш мақсадида борган Ўзбекистон фуқаролари қийин аҳволда қолган ҳамда берилган ваъдалар ёлғон эканлигини тушуниб қолишган.
Маълум бўлишича, фуқаролар иш берувчи томонидан барча ҳужжатлари олиб қўйилиб, куч ишлатилган ва мажбурий меҳнатга жалб қилинган. Ойлик иш ҳақидан дарак ҳам бўлмаган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Волгоград шаҳридаги вакили ушбу мурожаатни ўрганиш мақсадида зудлик билан Волгоград вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти билан корхонага рейд уюштирилди. Рейд давомида вилоятнинг барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари иштирок этди.
Натижада иш берувчи ҳибсга олиниб, жиноий жавобгарликка тортилди. Барча юртдошларимизнинг паспорт ва ойлик маошлари олиб берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг