Россияда оғир тан жароҳати олиб ишлолмай қолган ўзбекистонлик фуқаро Ватанга қайтарилди

14:29 26 Июль 2022 Жамият
244 0

Фарғоналик А.А. 2022 йилда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясига боради, аммо 16 июль куни бахтсиз ҳодиса оқибатида баландликдан йиқилиб, оғир тан жароҳати олади ҳамда жарроҳлик амалиётини бошидан кечиради.

Бугунги кунда фуқаро меҳнат қилиш лаёқатини йўқотганлиги ва авиачипта сотиб олиш учун етарли маблағи йўқлигини маълум қилган ҳолда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилиб, Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўраган.

Мамлакатимизда хорижда қийин аҳволда қолган меҳнат мигрантларига ёрдам кўрсатадиган Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилган. Ана шу жамғарма ҳисобидан А.А.га авиачипта олиб берилиб, Ватанга қайтарилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер