Сенат Россияга ишга жўнатилиб, ваъда қилинган маошини ололмаётган фуқаролар мурожаатини ўз назоратига олинди

15:23 24 Июль 2021 Жамият
194 0

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда «Бизни қул қилиб сотиб юборганмисизлар?» сарлавҳа остида эълон қилинган видеомурожаат кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унда 41 нафар ватандошимиз Ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги Андижон филиали орқали Россия Федерациясига ишга жўнатилгани, бироқ у ерда етарли шарт-шароит яратилмагани, ваъда қилинган маош тўланмаётгани таъкидланган.

Мазкур видеомурожаат Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди.

Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш берилиши бўйича сўров юборилди.

Ҳолат бўйича ўрганиш натижалари маълум қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?