Россияда оғир аҳволда қолган навоийлик оила Ўзбекистонга қайтарилди

15:34 12 Август 2022 Жамият
653 0

Фото: Иллюстратив фото

Навоийлик юртдошимиз Р.Ф. оиласи билан Россия Федерациясининг Камчатка ўлкасига 2021 йил танишлари орқали ишлаш учун келади.

Қурилиш объектида эҳтиётсизлик туфайли йиқилиб, оғир тан жароҳати олади ва иш берувчининг ёрдами билан жарроҳлик амалиётини ўтайди.

Фуқаро бироз тузалгандан сўнг, аввал Рязан вилоятига, кейинчалик Нижегород вилоятига ишлаш мақсадида оиласи билан кўчиб ўтади. Яна саломатлиги ёмонлашиб, турмуш ўртоғи, 6 ва 2 яшарлик болалари билан мураккаб вазиятга тушиб қолади ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Нижний Новгород шаҳридаги вакиллигига мурожаат қилади.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Р.Ф. ва унинг турмуш ўртоғига авиачипта расмийлаштирилиб, Ватанга қайтарилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер