Россияда мигрантларга чип ўрнатилган пластик карталардан фойдаланиш мажбурияти юкланади

16:33 04 Сентябр 2021 Дунё
753 0

Жорий йил 29 декабрдан бошлаб Россия Ички ишлар вазирлиги меҳнат мигрантлари ва мамлакатга узоқ вақтга келган чет эл фуқароларига пластик карталарни беришни бошлайди. ИИВ буйруқ лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда Спутник манбаси хабар берди.

Картада дастилоскопия (бармоқ излари) ва суратга олиш маълумотлари бўлади.

Электрон чипли пластик карта ўлчами 5,6 х 53,98 мм, олд ва орқа томондан иборат бўлади. Олд томонда 30х40 мм гача бўлган чет эл фуқаросининг рангли ёки оқ- қора сурати жойлаштирилади. Картада ҳужжат идентификация рақами, ФИО, туғилган санаси ва жинси кўрсатилади.

Орқа томонда чет эл фуқароси тўғрисидаги маълумотлар, шахсини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумот ёзилади. Шунингдек, контактсиз интерфейсли микросхемалар шаклидаги чип жойлаштирилади. Чипда идентификациялаш учун иккита бармоқнинг изларининг электрон тасвири бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?