Россияда корхона бригадири Ватандошларимизнинг паспортларини олиб қўйиб, иш ҳақини бермасдан ишлатган

20:30 08 Август 2022 Жамият
601 0

Фото: Иллюстратив фото

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонасига қишлоқ хўжалиги ишларида меҳнат қилаётган юртдошларимиздан мурожаат келиб тушди.

Маълум бўлишича, мазкур корхонада бригадир бўлиб ишлаётган Россия фуқароси вақтинчалик меҳнат фаолиятни амалга ошираётган Ватандошларимизнинг паспортларини олиб қўйиб, ҳужжатларсиз, иш ҳақини бермасдан ишлатган.

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида корхона маъмурияти билан музокаралар олиб борилди. Натижада юртдошларимизнинг паспортлари, ойлик иш ҳақи ва бошқа ҳужжатлари олиб берилди. Иш берувчи Россия Федерациясининг тегишли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари бўйича жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер