Россияда ишлаётган юртдошларимизнинг паспортлари «ўртакаш»дан олиб берилди

15:22 25 Июль 2022 Сиёсат
565 0

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ўзбекистондан Новосибирск шаҳрига ишлаш мақсадида борган 2 нафар юртдошимизга «Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар тайёрлаб бераман», деб паспортлари олиб қўйилиб, қайтариб берилмайди.

Мазкур мурожаат ўрганилиб, мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллиги ходимлари ва ҳудуддаги ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ёрдамида олиб берилди.

Паспортларни олиб қўйилган «ўртакаш»лар Россия Федерациясининг тегишли қонунчилиги бўйича жавобгарликка тортилиши тушунтирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер