Россияда ишлаш учун фуқароларимизнинг навбатдаги гуруҳи жўнаб кетди

11:22 30 Август 2020 Жамият
384 0

Бугунги кунда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан меҳнат мигрантларининг улар бўлиб турган хорижий мамлакатлардаги пандемиядан нисбатан камроқ зарар кўрган бошқа соҳа ва ҳудудларига иш топишига кўмаклашиш ва карантин чекловлари сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни хорижга ишга жалб қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Агентлик ва Россия Федерацияси иш берувчилари ўртасида пандемия даврида Ўзбекистон фуқароларини хорижда иш билан таъминлаш мақсадида олиб борилган музокаралар натижасида Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида 4 мингдан зиёд бўш иш ўринлари таклиф этилиб, уларга Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди.

Айни пайтда ишлаш истагидаги фуқаролар завод қурилиши учун босқичма-босқич жўнатилмоқда. Навбатдаги 287 нафар фуқаро бугун ишлаш учун чартер рейс орқали учиб кетди.

Юртдошларимиз 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

Уларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши, шунингдек, ойлик иш ҳақи ўртача 40-60 минг рублни ташкил этиши белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?