Россияда иш вақтида жароҳат олган юртдошимизга компенсация ундириб берилди

2022 йилнинг апрель ойида ишлаш мақсадида Москва шаҳрига борган фарғоналик М.Н. август ойида бахтсиз ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳат олиб, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолади.
М.Н. яқин қариндошларининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганилиб, юртдошимиз Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан, шифокор назоратида Ўзбекистонга олиб келинди.
Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси негизидаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ҳуқуқий кўмаклашиш маркази томонидан фуқарога иш берувчидан 1 миллион 350 минг рубль миқдорида моддий ёрдам ундириб берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Наманганда гуллар фестивали (фоторепортаж)
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Тараққиётнинг янги босқичида
- Сиандаги мусулмонлар маҳалласи (Фоторепортаж)
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг