Россияда гўдаги билан қийин аҳволда қолган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

05:33 13 Апрель 2022 Жамият
367 0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган вақтда молиявий қийин аҳволда қолган юртдошларимизга ёрдам кўрсатилмоқда.

Шу каби қийин аҳволда қолган асли фарғоналик Б.Н. Агентликнинг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Б.Н. оиласи билан 2019 йилнинг ноябрь ойида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясига кетган. Ёш аёл фарзанди билан турар-жой ва маблағсиз қолиб кетганлигини маълум қилиб, Ўзбекистонга қайтишда амалий ёрдам сўрайди.

Б.Н. ва унинг фарзанди Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ватанга қайтарилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер