Россияда автоҳалокатга учраган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

16:58 09 Август 2022 Жамият
567 0

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

2022 йилнинг май ойида андижонлик А.Т. Россия Федерациясига ишлаш мақсадида боради.

У эҳтиётсизлик оқибатида Новосибирск шаҳрида ўз автомашинасида автоҳалокатга учрайди ва ишга яроқсиз ҳолга келиб қолади.

А.Т. мурожаатига асосан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан «Новосибирск-Ташкент» йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Мазкур фуқаронинг Ўзбекистонда мутасадди ташкилот вакиллари томонидан кутиб олиниб, даволанишда амалий ёрдам кўрсатилиши келишиб олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер