Россияда 9 нафар ўзбекистонлик заҳарлангани маълум қилинди

21:08 23 Июль 2021 Жамият
729 0

Қатор хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясининг Самара вилояти Толятти шаҳридаги хостелда бир гуруҳ ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош Консулхонаси билан ҳамкорликда ушбу ҳолатни ўрганди.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 20 июль куни Толяттидаги хостелда вақтинча яшовчи меҳнат мигрантлари ўртасида оммавий касалланиш оқибатида 13 нафар чет эл фуқароси 5-шаҳар шифохонасига ётқизилган. Шифохонада даволанаётган ушбу фуқароларнинг 9 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади. Беморларнинг барчасига «номаълум бактериал ичак инфекцияси» ташхиси қўйилган ва уларнинг ҳолати қониқарли.

Шунингдек, беморларнинг 1 нафарида коронавирус инфекцияси аниқлангани сабабли 1-шифохонага ўтказилган.

Шу билан бирга, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу юртдошларимизга юридик ва тиббий ёрдам кўрсатилишига тайёрлигини маълум қилади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонаси:

Манзил: Самара ш., Ново-Садовая кўч., 3-уй Телефон: +79260209491

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?