Россия яна қайси давлатлар билан авиақатновларни тикламоқда?

13:10 13 Август 2020 Дунё
692 0

Коронавирус пандемияси туфайли узоқ танаффусдан сўнг Россия билан авиақатновлар тикланаётган мамлакатлар рўйхати кенгайтирилмоқда.

Маълумотларга кўра, 1 сентябрдан Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Aрманистонга парвозларни тиклаш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Россия Буюк Британия (Лондон), Туркия (1 августдан Aнқара ва Истанбул, 10 августдан Aнталия, Бодрум ва Даламан) ва Танзания (Занзибар ороли) мамлакатлари билан мунтазам авиапарвозларни тиклаган эди.

Халқаро рейслар амалга ошириладиган шаҳарлар рўйхатига (ҳозирги вақтда фақат Москва, Санкт-Петербург ва Ростов-Дон шаҳарлари) 1 сентябрдан Екатеринбург, Новосибирск ва Владивосток, кейинроқ Сочи, Краснодар ва Қозон шаҳарлари ҳам қўшилиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?