Россия вакцинасининг яна бир партияси Ўзбекистонга етказиб берилди

11:59 27 Апрель 2021 Жамият
455 0

Aввал хабар берганимиздек, «Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси мамлакатимизга етказиб берилган эди.

Бугун тунда Ўзбекистон ушбу вакцинанинг навбатдаги партиясини қабул қилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда Россиянинг Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V” оммавий фойдаланиш учун сертификатланган ва тасдиқланган. Уни сертификатлаш жараёни ишлаб чиқарувчилардан керакли ҳужжатлар, хусусан, вакцина клиник синовларининг учинчи босқичи натижаларини олгандан кейингина бошланганди.

Шунингдек, яқин кунларда мамлакатимизга ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC2001 ва AstraZeneca вакциналарининг қўшимча дозалари етказиб берилиши кутилмоқда.

Мамлакатимизда вакциналарни барча ҳудудларга тенг тақсимлаш тизими жорий қилинган бўлиб, биринчи навбатда хавф остида бўлган фуқаролар эмланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?