Россия тергов қўмитаси Нурмагомедовга нисбатан жиноий иш қўзғатди
Архив сурат
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ММА жангчиси Усмон Нурмагомедовга нисбатан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Иш Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 318-моддаси («Давлат мансабдор шахсига нисбатан зўравонлик қўллаш») билан қўзғатилган.
Нурмагомедов ҳайдаб кетаётган автомобиль Каспийск аэропорти яқинидаги назорат-ўтказиш пунктида полициячини уриб юборган. Спортчи аллақачон Москвада ҳибсга олинган. Усмон Хабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси ҳисобланади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода "Toyota Camry" русумли автомобиль Каспийск аэропортига қандай йўл олгани акс этган. Унга кўра, ҳайдовчи полиция ходимининг тўхташ ҳақидаги талабларига эътибор бермай ҳаракатни давом эттирган ва ёрдамга келган бошқа ҳуқуқ-тартибот ходимини уриб юборган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг