Россия Президенти Ўзбекистон етакчисини сайловдаги ғалабаси билан табриклади

18:19 25 Октябр 2021 Сиёсат
333 0

25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилдилар.

Россия Президенти давлатимиз раҳбарини мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан илиқ қутлаб, дўст Ўзбекистон халқига катта муваффақиятлар, фаровонлик ва равнақ тилади.

Икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилиши давомида истиқболли кооперация лойиҳалари ва дастурларини тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?