Россия «махсус ҳарбий операцияси»нинг муваффақияти Украина учун фожиа бўлади ва бутун дунёни хавф остига қўяди — НАТО бош котиби

23:14 29 Ноябрь 2022 Дунё
850 0

Фото: Reuters

Россия «махсус ҳарбий операцияси»нинг муваффақияти Украина учун фожиа бўлади ва бутун дунёни хавф остига қўяди. Бу фикрларни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ташкилот сайтида эълон қилинган матбуотга мурожаатида айтиб ўтди.

«Путин [Россия президенти Владимир Путин]нинг Украинада ғалаба қозона олмаслиги жуда муҳим. Бу нафақат Украина учун фожиа бўлади, балки дунёни янада хавфли ва ҳимоясиз қилади», — дейди Столтенберг. НАТО бош котибининг қайд этишича, шу сабабдан Украинани қўллаб-қувватлаш альянс аъзолари хавфсизлиги манфаатларига мос келади.

Аввалроқ, Столтенберг Россияни Украинадаги «махсус ҳарбий операция» вақтида қишдан қурол сифатида фойдаланганликда айблаган эди. Унинг сўзларига кўра, бу борада альянс Украинага иссиқлик генераторлари етказиб берган ва ТИВ раҳбарларининг учрашуви Украина энергетика инфратузилмасини тиклашда Ғарб ёрдамини ошириш учун платформа бўлиб хизмат қилишига умид билдирган.

Шу кунларда Бухарестда НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унга Украина, Швеция ва Финляндия ташқи ишлар вазирлари ҳам таклиф этилган. 

Олдинроқ, «Bloomberg» агентлиги альянс аъзолари Украина учун ташкилот эшиклари очиқ қолаётганини яна бир бор тасдиқлаши, бироқ йиғилишда Киевга аъзоликни бериш жараёни бўйича сезиларли силжиш кутилмаётгани ҳақида хабар берган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер