Россия ҳарбийлари Украинада оммавий заҳарлангани маълум қилинди

07:08 21 Август 2022 Дунё
943 0

Фото: Риа Новости

Россия мудофаа вазирлиги мамлакат Қуролли Кучлари ҳарбийлари Украинанинг Запорожье вилоятида оммавий заҳарлангани ҳақида хабар берди.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина томонидан Россия ҳарбийларига қарши заҳарли моддалар қўллангани ҳақида маълум қилди.

Маълум қилинишича, россиялик ҳарбийлар Запорожье вилоятининг Василевка шаҳрида топшириқларни бажариб бўлгач, заҳарланиш билан касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда 20 август куни Россия мудофаа вазирлиги томонидан ОАВларига маълум қилинди.

Россия Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг организмларида "B" типидаги ботулинум заҳарли модда топилган. Шу боис Россия томони Украина президенти Владимир Зеленский режими томонидан санкцияланган кимёвий терроризмни тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрламоқда.

Бундан ташқари, Херсон вилояти маъмурияти раҳбари Владимир Сальдонинг ҳарбий моддалар билан заҳарланиши иши бўйича қўшимча тергов олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер