Россия Федерациясида маҳаллий сайловлар якунланди

15:30 14 Сентябр 2022 Дунё
494 0

11-сентябрь куни Россия Федерациясининг 82 маъмурий ҳудудий бирликларида сайловлар бўлиб ўтди.

Сайловчиларнинг иштироки ўртача ҳисобда 40 % ни ташкил этди.

Сайлов натижаларига кўра «Единая Россия» партияси номзодлари умумий ҳисобда 81,86 % мандатлик ўрнини эгаллади.

Россия Марказий сайлов комиссияси аъзоси Игор Борисов сайловларга ташқи ва ички гуруҳларнинг аралашувлари борлиги ҳақида айтди: «Сайлов комиссияларининг фаолиятларига босимлар ўтказиш, телефон қўнғироқлари ва электрон почта орқали хатлар жўнатиш ҳолатлари кузатилди. 1 июндан ҳозирги кунга қадар комиссия серверларига 29 270 та юқори даражадаги кибер-ҳужумлар уюштирилди. Барча хавфлар бартараф этилди».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?