Россия Федерацияси клиникалари ва олий ўқув юртлари билан Хоразм вилоят тиббиёт муассасалари ўртасида 10 та меморандум имзоланди

16:56 05 Июнь 2023 Жамият
512 0

Фото: “Халқ сўзи”

Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон – Россия тиббиёт форумида Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан таълим ва кадрлар салоҳиятини ошириш, илм-фан, технологиялар, дори воситалари ва тиббий асбоб-ускуналар, рақамли трансформация, халқаро юқори технологик ёрдам, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ҳамда бошқа йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Халқаро форумда Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва вилоятдаги тиббиёт муассасалари томонидан Россия Федерациясининг нуфузли клиникалари ва тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртлари билан турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш учун 10 та меморандумлар имзоланди. Хусусан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали Москванинг Любереск вилоят шифохонаси билан ҳамкорликни йўлга қўйишга эришилди.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали томонидан Қозон давлат тиббиёт университети, Россия Федерациясининг Шумаков номидаги трансплантология маркази, П. А. Герцен номидаги онкология ва радиология илмий маркази билан икки томонлама ўқув, илмий ва амалий йўналишлар борасида ҳамкорлик истиқболлари белгиланди.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали ва Россия Федерацияси болалар эндокринологияси Миллий тиббиёт илмий тадқиқот маркази ўртасида ҳам ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

                                                    Одилбек ОДАМБОЕВ

                                                          (“Халқ сўзи”).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер