Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Парламентлараро комиссиянинг мажлиси бўлиб ўтди

21:52 27 Октябр 2022 Сиёсат
351 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

27 октябрь куни МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 54-ялпи мажлиси доирасида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Парламентлараро комиссиянинг 7-мажлиси ўтказилди.

Мажлис давомида олий даражадаги икки томонлама ташрифлар якунлари бўйича Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди..

Хусусан, Ўзбекистон томонидан сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Комиссиянинг Ўзбекистон томонидан ҳамраиси Содиқ Сафоев Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, меҳнат миграцияси масалаларини алоҳида амалий ўрганиш тақозо этилади, чунки айнан шу йўналишда қонунчиликни такомиллаштириш орқали меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш зарур.

Ўз навбатида, Россия томонидан Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгашининг Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Комиссиянинг ҳамраиси Илёс Умаханов таъкидлаганидек, бу йил муҳим юбилей – Россия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан нишонлангани билан аҳамиятли. Икки томонлама муносабатлар 30 йилдан анча ошган, чунки Ўзбекистон ва Россия халқларини кўп асрлик дўстлик, муштарак тарих, биргаликдаги ютуқ ва ғалабалар боғлаб туради.

Учрашувда олий таълим ва илм-фан, туризм соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, Россия ва Ўзбекистоннинг қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кесимида минтақалараро ҳамкорликни кенгайтиришнинг ҳолати ва долзарб вазифалари муҳокама қилинди..

Учрашув якунида томонлар Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Парламентлараро комиссиянинг саккизинчи мажлисини ўтказиш тўғрисида келишувга эришди.

 

 

«Халқ сўзи»,
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?