Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володин Ўзбекистонга келди

22:23 27 Ноябрь 2022 Сиёсат
747 0

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

2022 йил 27 ноябрь куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси В. Володин бошчилигидаги делегация юртимизга расмий ташриф билан келди. «Самарқанд халқаро аэропорти»да юқори мартабали меҳмонни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов кутиб олди.

Дастлаб В.Володин бошчилигидаги делегация аъзолари Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов ҳамроҳлигида «Ҳазрат Ҳизр» мажмуасида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Меҳмонлар кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бўлишди. Самарқанддаги тарихий ва маҳобатли бинолар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, делегация аъзолари «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази, «Боқий шаҳар» мажмуасида ҳам бўлишди. Янги марказдаги биноларда Буюк ипак йўли даврига оид тарихий манзаралар акс эттирилгани, айниқса, ҳар қандай сайёҳни қадимий афсоналар оламига, тарихий обидалар дунёсига олиб кирадиган том маънодаги ноёб лойиҳа — «Боқий шаҳар» меъморий ансамбли меҳмонларнинг ҳайратига сабаб бўлди.

Шу билан делегация аъзолари Самарқандга ташрифини якунлаб Тошкентга учиб келди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер