Россия Федерацияси билан йўловчи поездларнинг ҳаракати қайта тикланмоқда

10:28 15 Июнь 2022 Жамият
386 0

2022 йил 23 июндан бошлаб 5/6-сонли «Тошкент – Самара – Тошкент» йўналишида йўловчи поездининг ҳаракатланиши бошланади.

5/6-сонли «Тошкент – Самара – Тошкент» поезди ҳафтанинг пайшанба куни соат 19:05да «Тошкент-Марказий» темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва шанба куни соат 18:14да Россия Федерациясининг «Самара» темир йўл вокзалига етиб боради.

Шунингдек, Самарадан якшанба куни соат 16:11да жўнаб кетиб, «Тошкент-Марказий» вокзалига сешанба куни соат 16:56да етиб келади.

Маълумот учун: Тошкентдан Самарагача темир ёл орқали бўлган масофа 2271 км.ни ташкил этади. Поезд 48 соат давомида ҳаракатланади. 5/6-сонли «Тошкент – Самара – Тошкент» йўналишида йўловчи поезди 11 та вагондан иборат: 3 купе, 7 платскарт ва вагон-ресторан.

Чипта нархи тўғрисидаги маълумотни, сотув муддатига қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда, www.chipta.railway.uz, www.e-ticket.railway.uz сайтлари орқал билиб олиш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер