Россия 15 июлдан бошлаб чегарани кесиб ўтишдаги чекловларни бекор қилади

23:32 05 Июль 2022 Дунё
914 0

Архив сурат

Ушбу чекловлар 2020 йилнинг март ойида жорий қилинган эди. Июнь ойи ўрталарида чет элликларнинг денгиз ёки ҳаво орқали киришига қўйилган чекловлар олиб ташланганидан сўнг, Россияда қуруқлик транспорти орқали кириш чекланган, қуруқлик чегаралари орқали чиқиш тақиқи сақланиб қолган эди.

Жорий йилнинг 15 июлидан бошлаб Россияда коронавирус сабаб чегарадан ўтишга қўйилган барча чекловлар бекор қилинади, дея хабар бермоқда «ТАСС» тезкор штабга таяниб.

Тезкор штаб, шунингдек, Беларус фуқаролари учун Россияга келганида коронавирус учун ПЗР тести натижаларини тақдим этиш талаби бекор қилинганлигини эълон қилди. Март ойида мамлакат ҳаракатига қўйилган ўзаро чекловлар бекор қилинди.

14 июндан бошлаб Россияга самолёт ёки денгиз ўтказиш пунктлари орқали келган хорижликларнинг Россияга киришига қўйилган чекловлар олиб ташланди. Бироқ қуруқлик орқали транспортда киришга қўйилган чекловлар сақланиб қолди.

Жорий йилнинг 1 июль куни Россия бош санитар шифокори Анна Попова коронавирус тарқалишининг олдини олиш чораларини бекор қилиш, шу жумладан ниқоб режими ва тунги овқатланишга қўйилган тақиқларни бекор тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. У эртаси куни кучга кирди. Бу сўнгги тўрт ой давомида касалланишнинг барқарор пасайиши билан боғлиқ ва эпидемиологик вазият ёмонлашса, чекловларни қайта жорий этилади.

Ҳукумат матбуот хизматининг аниқлик киритишича, ҳужжат мамлакатдан қуруқлик чегаралари орқали чиқиб кетиш чекловларига тааллуқли эмас ва бундай қарорлар қабул қилинган тақдирда қўшимча равишда эълон қилинади.

Кремлда эса кучайтирилган эҳтиёт режими ва ниқоб тақиш мажбурийлиги сақланиб қолмоқда.

Россияда пандемия бошланганидан бери 18,4 миллион киши коронавирус билан касалланган, 380 мингдан ортиқ киши вафот этган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер