Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»га қайтишига ким кўндиргани очиқланди

04:33 28 Август 2021 Спорт
1128 0

Фото: AP

«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюссон португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг инглиз клубига қайтишида иштирок этган. 

Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти португалияликни таклиф қилиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида собиқ мураббий билан маслаҳатлашган. Бундан ташқари, Фергюссон футболчининг ўзи билан ҳам гаплашган. Шундан кейингина инглиз клуби «Ювентус»га расмий таклиф юборган.

Роналду 2003 — 2009 йилларда ҳам «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилган. У мазкур кулаб таркибида Англия Премер-лигасида уч марта ва Чемпионлар лигаси бир марта ғолиб бўлган.

Роналду 2018 йилда «Ювентус» га ўтганди. Турин клубидаги фаолияти давомида у барча турнирларда 133 та ўйин ўтказди ва рақиблар дарвозасига 101 та гол киритди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер